<?xml version="1.0" encoding="UTF-8"?><song><lyrics>[V1]
 Тонгни қарши олганим
 Совғадир бу Худодан.
 Демак бугун тирикман
 Бахрамандман зиёдан.
 Умр бериб, ризқ бериб
 Қўймаган ҳеч дуодан
 Худойим олқишлайман
 Умримни бағишлайман.

[V2]
 Ҳар бир инсон устида Унинг режаси буюк,
 Мағрурларга У қарши
 Камтарлар Унга суюк.
 Раббим Исо орқали
 Қолмади елкамда &quot;юк&quot;
 Худойим олқишлайман
 Умримни бағишлайман.

[V3]
 Сев деб айтманг энди ҳеч
 Менга ҳамма ёқади.
 Душманимни ўйласам
 Тилга дуо қалқади.
 Ахир гуноҳкор эдим
 Худованд ёрлиқади
 Худойим олқишлайман
 Юрагим бағишлайман.

[V4]
 Солиҳ бўлиш учун ҳеч
 Одамда имкон йўқдир,
 Худо ризқ бергани-чун
 Қушнинг ҳам қорни
 тўқдир
 Худо Севги бўлмаса
 Заминда ҳаёт йўқдир
 Худойим олқишлайман
 Қалбимни бағишлайман.

[V5]
 Озод яшашчун бугун
 Худони Ўғли керак,
 Худони билмоқ учун
 Худони Ўғли керак.
 Имон билан гар айтсанг
 Ишонса чиндан юрак
 Худони олқишлайман
 Умримни бағишлайман.</lyrics>
<title>Ҳудои Олқишлай (анъанавий)</title>
<author>Равшан Хизиров</author>
</song>